Европа Иттифоқи билан янги битим ва миллиардлаб инвестициялар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Брюсселга расмий ташриф амалга ошириб, Бельгия қироли Филипп ҳамда ЕИ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим” имзоланди. Ушбу ҳужжат савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, технология ва маданий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Ташриф якунида энергетика, кимё, логистика, фармацевтика ва шу жумладан тўқимачилик соҳаларида 10 миллиард евродан ортиқ қийматдаги янги лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Бу Ўзбекистоннинг ЕИ билан умумий инвестиция портфелини 40 миллиард еврога оширди.
Учрашувларда ЖСТга аъзолик бўйича музокаралар якунлангани, маданий-гуманитар алоқалар ривожланаётгани ва ўзаро визалар тартибини соддалаштириш зарурлиги таъкидланди. Президент Мирзиёев Бельгия қиролини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.
