Дунёда

ФЛА чарм териси саноатидаги ишчилар аҳволидан хавотирда

FLA чарм териси саноатидаги ишчилар аҳволидан хавотирда

2025 йил 15 май куни Адолатли меҳнат уюшмаси (ФЛА) Impactt консалтинг компанияси билан ҳамкорликда чарм саноатидаги ишчиларнинг аҳволи ҳақида ҳисобот эълон қилди. Ҳисоботда дунёдаги энг йирик чарм етказиб берувчилардан бири ҳисобланган Бразилиядаги ҳолат кўриб чиқилган.

Баъзилар ялтираб турадиган витриналар, мукаммал тикилган оёқ кийимлар ва сумкаларга маҳлиё бўлиб қараётганда, бошқалар бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида яширин ва оғир шароитларда меҳнат қилмоқда. Чарм ишлаб чиқариш йўли бошланадиган жойлар — ферма, сўйиш масканлари ва чарм заводларида оддий ишчилар ишламоқда.

Ҳисоботда ишлаб чиқариш босқичлари (фермадан тортиб заводгача) ўртасида шаффофликнинг йўқлиги, инсон ҳуқуқларининг тизимли равишда бузилиши, етказиб бериш занжирининг энг заиф бўғинлари устидан деярли назоратнинг мавжуд эмаслиги ва чарм саноатида бошқа кўплаб юз бераётган муаммолар тилга олинган.

ФЛА вакили Рич Миттал қуйидагича таъкидлади:
“Биз инсонни ҳурмат қилиш фақат логистикада эмас, балки мода моҳиятида ҳам бўлишини истаймиз.”

Ҳисоботда ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини кузатиб боришни яхшилашдан бошлаб, ишчиларга дастлабки босқичларда ҳам тизимли ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш ва бошқа аниқ чоралар таклиф этилган.

Модани ёқтириш-ёқтирмаслик — шахсий масала. Лекин ҳар бир чок, ҳар бир чарм чети, ҳар бир ёрлиқ ортида турган инсонларни севиш ва ҳурмат қилиш — умумий бурчимиз.

Батафсил ўқиш «Арнонинг қизи учун тикилган либосдаги хатолик бутун умрга дарс бўлди»: Париж мода уйлари битирувчисининг Ўзбекистонда бренд-феномен яратиш тарихи