Ўзбекистон

Глобал Техтиле раҳбари Ўзбекистон тўқимачилик саноатидаги хатар ва имкониятлар ҳақида

Global Textile раҳбари Ўзбекистон тўқимачилик саноатидаги хатар ва имкониятлар ҳақида

2025-йилги ИВ Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (ТХИФ) доирасида бир қатор мазмунли сессиялар бўлиб ўтди. Унда экспертлар, инвесторлар ва турли соҳа вакиллари минтақавий ривожланишнинг долзарб муаммолари ҳамда имкониятларини муҳокама қилдилар. Шулар орасида Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг трансформацияси асосий мавзулардан бири бўлди.

Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳаси мамлакат иқтисодиётининг етакчи йўналишларидан бири сифатида глобал бозорнинг янги талабларига мослашиб, сифат жиҳатдан туб ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Ушбу соҳада мавжуд хатарлар ва имкониятлар ҳақида Глобал Техтиле компанияси раҳбари Музаффар Разаков ўз чиқишида алоҳида тўхталиб ўтди:

“Ҳатто ҳозирнинг ўзида ҳам айрим халқаро брендлар билан музокараларда улар эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда, узоқ масофани сақлайди ва кўплаб қўшимча саволлар беради. Бу — жиддий тўсиқ. Жаҳон таъминот занжири аллақачон шаклланган, ва биз унинг бир қисмига айланиш йўлини аниқлашимиз керак. Бу стратегик ёндашувни талаб қилади. Энг катта хатар — бу биз қандай қилиб бу тизимга кира оламиз ва у ерда қандай қабул қилинамиз. Бунга фақат сертификатлаш, сифатни тасдиқлаш, барқарор ҳажмлар ва ўз вақтида етказиб бериш орқали эришиш мумкин. Биз жаҳоннинг профессионал муҳитида тан олинишимиз, глобал тўқимачилик занжирининг бир қисмига айланишимиз керак. Фақат босқичма-босқич ишончлилигимизни исботлаб, бу хатардан ўта оламиз.”

Шу билан бирга, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан кластер тизимини яратиш, унинг тезроқ ривожланишига туртки бўлмоқда. Бу ҳолат бир неча бор халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиб қолишига ёрдам бермоқда.

Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон, Вьетнам каби давлатларнинг тўқимачилик ва тикув саноати ривожланиш тажрибасига таянига ҳолда айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳали олдида осон бўлмаган йўлни босиб ўтиши керак. "Маде ин Узбекистан" ёрлиғи билан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунё бозорида тан олинишига эришиш учун қатъий ҳаракат зарур. Аммо мамлакатда катта салоҳият мавжуд. Кейинги қадам — дунё тўқимачилик бозорида танилиш ва ишончли ўйинчига айланишдир.

Батафсил ўқиш Бухородаги 10 миллион долларлик тикувчилик корхонаси