Ўзбекистон

Ғузорда ҳосилдорликни оширишга қаратилган пахта лойиҳаси

Ғузорда ҳосилдорликни оширишга қаратилган пахта лойиҳаси

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 2300 гектар ерда пахта етиштириш ишлари бошланган. Лойиҳа Хитойнинг “Хинжианг Лиуҳуа” компанияси иштирокида амалга оширилмоқда ва унда 30 га яқин замонавий техника жалб этилган.

Янги агротехнологиялар экиш жараёнини тез ва сифатли олиб боришга ёрдам бермоқда. Ҳар гектардан 8 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган, бу эса ҳосилдорликни ошириш ва харажатларни камайтириш имконини беради.

Лойиҳа туманнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Кластернинг янги корхоналари ишга тушди