Дунёда

Халқаро кўргазмада афғон гилами биринчи ўринни қўлга киритди

Халқаро кўргазмада афғон гилами биринчи ўринни қўлга киритди

Афғон гиламлари халқаро майдонда яна бир бор эътирофга сазовор бўлди. Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Домотех халқаро кўргазмасида 19та давлат вакиллари иштирок этди.

Афғонистон шимоли — Жузжон вилоятида жойлашган Седиқ Қурешиъс Carpet Manufacturing Company томонидан тўқилган гилам классик дизайн йўналишида биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу ютуқ афғон гиламларининг сифатини ва анъанавий санъатини дунёга намойиш қилди, шунингдек, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Афғон гиламлари қўл меҳнати, ноёб дизайн ва юқори сифати билан бутун дунёда машҳур бўлиб, мамлакатнинг асосий экспорт маҳсулотларидан бири ҳисобланади.

Батафсил ўқиш “Гранд Текстил Сервис” 400 та янги иш ўрни яратмоқда