“Ҳилол Текстил Софт” экспорт салоҳиятини оширмоқда

Наманган вилоятида тўқимачилик соҳасининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Ҳилол Текстил Софт” МЧЖ фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Корхона замонавий технологиялар асосида ишлаб, маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга етказиб бермоқда. Ҳозирда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 200 тонна, қиймати 1 миллион долларга тенг. Ўтган йили 300 минг долларлик экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични икки баробар ошириш режалаштирилган. Корхонада 32 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
Натижада тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажми ва бандлик даражаси изчил ошмоқда.
