Хищник костюми қандай яратилган?

“Хищник” фильми бизга Голливуднинг энг машҳур монстрларидан бирини тақдим этди. Қуйида унинг костюми қандай яратилгани ҳақида сўз юритамиз.
Муваффақиятсиз илк версия
Дастлаб Хищник ролини Жан-Клод Ван Дамм Босс Филм студияси яратган костюмда ўйнаши керак эди. Дизайн бошқача бўлган: қизил, “ҳашаротсимон” костюм. Аммо у жуда ноқулай, ҳаракатчан эмас ва ишонарсиз кўрингани учун бу ғоядан тезда воз кечилди.
Шундан сўнг махсус эффектлар бўйича мутахассис Стэн Уинстон таклиф қилинди. Унга бутунлай янги образ яратиш учун бор-йўғи 6 ҳафта вақт берилди. Иш тропик иссиқда ва чекланган бюджет шароитида олиб борилган.
Машҳур жағ – мандибула ғоясини режиссёр Жеймс Кэмерон Стэн Уинстон билан суҳбат чоғида таклиф қилган — Уинстон айнан шундай элементли монстр яратишни хоҳлаганини айтган.
Костюм латекс ва поролондан тайёрланган, ниқоб эса сервоприводлар билан жиҳозланган эди. Уни бир вақтнинг ўзида тўрт нафар оператор масофадан бошқариб, лаблар, қошлар ва жағларнинг ҳаракатини мувофиқлаштирган. Костюм ичида совутувчи трубкалар ўрнатилган бўлиб, бу актёр Кевин Питер Холлга иссиқда ишлашга ёрдам берган.
Айнан шу ёндашув — аниматроника ва қўл меҳнати элементларининг уйғунлиги — кино тарихидаги энг таниқли монстрлардан бирини яратишга имкон берди.
Қаҳрамонлардан яна қайсисининг костюм тарихи билан қизиқасиз?
