Дунёда

Хитой олимлари пахтани замбуруғ касаллигидан ҳимоя қиладиган янги усулни яратди

Хитой олимлари пахтани замбуруғ касаллигидан ҳимоя қиладиган янги усулни яратди

Хитой олимлари чўл шароитида ўсадиган Сйнтричиа caninervis номли мохнинг фойдали генини пахта ўсимлигига киритди. Ушбу ген пахтанинг энг хавфли касалликларидан бири — Verticillium даҳлиаэ замбуруғига қарши табиий ҳимоясини кучайтирди.

Бу замбуруғ пахтанинг илдизига зарар етказиб, ўсимликнинг озиқланишини бузади. Натижада пахта сўлиб қолади, ҳосил камаяди ва толанинг сифати ёмонлашади. Айрим ҳолларда бу касаллик ҳосилнинг 20 фоиздан ортиғини йўқотишга сабаб бўлади.

Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики:

- пахтанинг замбуруғ касаллигига чидамлилиги 60% га ошди;
- ҳосилдорлик сезиларли даражада кўпайди;
- пахта толаси узунроқ ва мустаҳкамроқ бўлди.

Олимларнинг таъкидлашича, бу ютуқ келажакда касалликларга чидамли, ҳосилдорлиги юқори ва сифати яхшироқ бўлган янги пахта навларини яратишга ёрдам беради. Бу эса пахтачилик ва тўқимачилик саноати учун муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил ўқиш Туркманистонда тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳа йўлга қўйилади