Ўзбекистон

Ҳукумат "Маде ин Узбекистан" бренди билан тўқимачилик маҳсулотларини маркетплейсларда илгари суриш ҳамда маркетплейсларда ишлаш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш чоралари учун $2 млн ажратади

Ҳукумат "Made in Uzbekistan" бренди билан тўқимачилик маҳсулотларини маркетплейсларда илгари суриш ҳамда маркетплейсларда ишлаш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш чоралари учун $2 млн ажратади

2025 йил 16-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6-сонли "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонга кўра, 2027 йилга келиб соҳавий маҳсулотлар экспортини $7 млрдга, шундан АҚШ ва Европа давлатларига $500 млнга етказиш режалаштирилган. Экспорт ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг улуши 70% ни ташкил этиши керак.

Қуйидаги асосий қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланган:

- Калава ип ва мато экспортидан тушган маблағлар тўлиқ равишда Соҳаларни қўллаб-қувватлаш фондига ўтказилади.

- 2026 йилдан бошлаб ушбу маблағларнинг камида 80% (2025 йилда $15 млн) ҳамда ускуналар харидини субсидиялаш учун ажратилган $15 млн тижорат банкларига газлама, мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олиш бўйича кредит ажратиш мақсадида ўтказилади.

- Ускуналар қийматининг 15% миқдорида аванс тўловларини молиялаштириш учун 7 йил муддатга чет эл валютасида йиллик 4% ставкали кредитлар ажратилади.

- Халқаро сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

- "Маде ин Узбекистан" дастурини амалга ошириш, маҳсулотларни маркетплейсларда жойлаштириш ва реклама қилиш учун $2 млн маблағ йўналтирилади. Шунингдек, соҳавий компания ходимларини маркетплейсларда ишлаш бўйича ўқитиш чоралари кўрилади.

- Наманган вилоятида Махсус тўқимачилик саноат зонаси ташкил этилиб, у ерда алоҳида ҳуқуқий, солиқ, божхона ва валюта тартиблари ўрнатилади.

#Ўзбекистон #Фармон #Экспорт

Батафсил ўқиш 2024 йилда Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ўсди, аммо экспорт 6,7% га пасайди