“Ифтихор кийим-саноат” кластерида бўш иш ўринлари ярмаркаси: 200 бўш иш ўрни

Наманган вилоятида иш изловчилар учун йирик корхонада меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Тўрақўрғон туманидаги “Ифтихор кийим-саноат” кластер корхонасида ташкил этилган ярмаркада иш изловчиларга ип-калава дастгоҳи операторлари, сифат назоратчиси, тикувчи, бичувчи каби жами 200 бўш иш ўрни таклиф этилди.
Корхонада ишлаш шароити қулай: транспорт ва тушлик бепул, ойлик маош 3 миллион сўмдан бошланади. Малакаси бўлмаган ходимлар эса “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ касб ўргатилади.
Ярмаркада ҳозирга қадар 36 киши ишга қабул қилинди, 212 киши сўровнома тўлдирди. Қолган номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилгандан сўнг, танлов асосида ишга қабул амалга оширилади.
Бу каби ташаббуслар иш изловчилар учун умид ва истиқбол манбаи бўлиб хизмат қилади.
