Дунёда

Индитех компанияси АҚШнинг тариф сиёсатига қандай муносабат билдирамоқда?

Inditex компанияси АҚШнинг тариф сиёсатига қандай муносабат билдирамоқда?

Трамп тарифлари Индитех стратегиясини ўзгартирмади, аксинча, компания яқинда Лос-Анжелес, Бостон ва Манхэттенда янги дўконлар очди. Яқин келажакда эса Лас-Вегас, Шимолий Каролина ва Сан-Франсискода янги савдо нуқталари ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Испания компанияси Индитех АҚШнинг тариф сиёсати фонида “танлайдиган ривожланиш” стратегиясига содиқ қолишни давом эттиради. Бу қарор компания бош директори Оскар Гарсия Масейрас томонидан умумий акциядорлар йиғилишида расмий тасдиқланди.

Бундай қарорга Индитех ҳозирда 97 мамлакатда фаолият юритаётгани ва 214 ҳудудда онлайн-савдони амалга ошираётгани сабаб бўлмоқда. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари 50 дан ортиқ мамлакатларда жойлашгани глобал таъминот занжирларидаги ўзгаришларга мослашиш имконини беради. Бундан ташқари, 2025 йилгача Ироқда дўкон очиш режалаштирилган - бу Индитех учун 98-бозор бўлади.

2024 молиявий йилда компания 5,866 миллиард евро даромад олди, бу ўтган йилга нисбатан 9 фоизга кўп. 2025 йилнинг биринчи чорагида соф фойда 1,305 миллиард евро, ялпи фойда эса 2,393 миллиард еврога етди.

Индитех дунёдаги етакчи ритейл компанияларидан бири бўлиб, Зара, Пулл&Беар, Массимо Дутти, Бершка, Страдивариус, Ойшо, Зара Ҳоме ва Лефтиес каби брендларни ўз ичига олади.

Аввалроқ, Индитех Ўзбекистон текстиль корхоналарини етказиб берувчилар рўйхатига қўшгани ҳақида хабар берганмиз.

Батафсил ўқиш Туркияда ТЕМУ маҳсулотларига сертификат талаб қилинмоқда