Ўзбекистон

Ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги стратегия

Ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги стратегия

17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевга ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тақдим этилди.

2030 йилгача маҳаллий ипак қурти уруғидан фойдаланиш 75% гача оширилиши, янги уруғчилик корхоналари ташкил этилиши ва озуқа базаси кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. 2026–2030 йилларда 8 минг гектар янги тутзор барпо этиш ва 200 миллион туп тут кўчат экиш кўзда тутилган.

Пилла етиштириш ҳажми 36 минг тоннага етказилади, хом ипакни чуқур қайта ишлаш кенгайтирилади ва экспорт тушумлари 250 миллион долларгача оширилиши мақсад қилинган. Саноат усули жорий этилиши, кам таъминланган оилалар пиллачиликка жалб этилиши ва рақамли тизим йўлга қўйилиши ҳам назарда тутилган.

Президент таклифларни маъқуллаб, озуқа базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий уруғчиликни кенгайтириш, саноат усулини жорий этиш ва тайёр маҳсулот улушини ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Батафсил ўқиш Европада сотилмаган кийим ва пойабзални йўқ қилиш тақиқланди