Ишлаб чиқариш ва экспортни оширишга қаратилган янги ташаббуслар

Президентимиз ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди. Таъкидланишича, мамлакатимизда ип-калава ва мато нархи рақобатчилардан 10–15% юқори, бу маҳсулот таркибида пахтанинг улуши 90% бўлгани билан боғлиқ. Дунёда эса арзонроқ синтетик толалардан иборат аралаш матоларга талаб ортиб бормоқда.
Шу боис 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилади. Йил якунигача камида 100 минг тонналик аралаш мато ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланиши белгиланди.
Шунингдек, бўёқ корхоналари бирлашиб сув тозалаш иншооти қурса, харажатларининг бир қисми Савдони ривожлантириш компанияси томонидан қоплаб берилади.
