Иссиқ иқлимда яшовчиларга янгилик — Скин ИИ лойиҳаси

Жазирма иссиқ кунларида кўп терлаш ва ёқимсиз ҳид билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган янги Скин ИИ инновацион лойиҳаси тақдим этилмоқда.
Марказий Осиё давлатлари ёзги жазирама иссиқ ҳавоси билан барчага танилган. Бундай иқлимда ҳаво ўтказувчан, ғижим бўлмайдиган, тер ҳидини сақламайдиган кийимлар асқотади.
Энди кўп терлаш ва ёқимсиз ҳид билан боғлиқ муаммоларга ечим топилди. Скин ИИ — бу махсус матодан тайёрланган кийим бўлиб, унинг таркибида инсон терисида яшовчи фойдали пробиотик бактериялар мавжуд.
Ушбу лойиҳа дизайнер Рози Бродхед ва белгиялик микробиолог доктор Крис Калевертс ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Иссиқ ҳавода ёки жисмоний фаолият вақтида фаоллашувчи ушбу бактериялар зарарли микробларни бостиради, терининг соғлом микробиомини сақлайди ва ёқимсиз ҳиднинг пайдо бўлишини олдини олади. Натижада, кийим камроқ ювилади ва ўз навбватида сув ва энергия сарфини камайтиришга хизмат қилади.
Ҳозирда лойиҳа тадқиқот босқичида бўлиб, яқин келажакда бозорга чиқиши кутилмоқда. Ушбу инновацион кийимлар иқлим шароитларига мослашган, сифатли ва экологик жиҳатдан фойдали маҳсулот сифатида эътибор қозонади.
