Иваново шаҳрида Ўзбекистон тўқимачилик ишлаб чиқариши йўлга қўйилади

“Янги Ўзбекистон” газетаси маълумотларига кўра, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Россиянинг Иваново шаҳрига ташрифи якунларига кўра, ушбу шаҳарда тўқимачилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Иваново вилояти Инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва “Навбаҳор текстиль” корхонаси ўртасида Навоий вилоятида ишлаб чиқарилган ип-калава асосида Россиянинг Иваново шаҳрида қўшма тўқимачилик фабрикасини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Мазкур ва бошқа минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва Россия Федерацияси Иваново вилояти губернатори Станислав Воскресенский ўртасидаги учрашув чоғида муҳокама қилинди.
Ушбу лойиҳа нафақат Ўзбекистон ип-калавасининг экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда енгил саноатимиз нуфузини Россия бозорида мустаҳкамлашга хизмат қилади.
