Кари рус брендининг кийим-кечак линияси

Халқаро миқёсдаги Кари оёқ кийим ва аксессуарлар дўконлари тармоги катталар ва болалар учун ўз ишлаб чиқарадиган эркаклар ва аёллар кийимларини такдим этди.
2025-йил баҳор-ёз мавсуми учун мўлжалланган Кари коллекциясида футболкалар, свитшотлар, жинсилар ва бошқа кийимлар мавжуд бўлиб, улар 400 та савдо нуқталарида, онлайн-дўкон ва маркетплейсларда сотувга қўйилган.
Кари компанияси уч турдаги форматда фаолият юритарди: Кари оёқ кийим дўконлари, 0 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун Кари КИДС дўконлари ва Кари ГИПЕР гипермаркетлари. 2019-йилда компания ассортиментини спорт маҳсулотлари билан, 2020-йилда эса декоратив ва парваришлаш косметикалари билан бойитди. 2021-йил бошида эса ўзининг Кари JEWELRY заргарлик буюмлари брендини ишга туширди. 2022-йил апрель ҳолатига кўра, Кари компаниясининг Россия, Беларусь ва Қозоғистондаги 600 дан ортиқ шаҳарларда 1270 та дўкони мавжуд.
Кари маркетинг бўйича раҳбари Оксана Ледовская янги линиянинг ишга туширилиши компания стратегиясининг мантиқий давоми эканлигини таъкидлади. Шунингдек, 2025-2026-йилги кйз-қиш коллекцияси устида ҳам иш олиб борилмокда. Шунингдек, 2025-йил бошида Кари Трендс янги оёқ кийимлари линияси ҳам жорий этилиб, унда замонавий дизайндаги модельлар ўрин олган.
