Дунёда

Ламода'да кийим-кечак савдоси қандай ривожланмоқда?

Lamoda'да кийим-кечак савдоси қандай ривожланмоқда?

Фашион Бузз маълумотларига кўра, 2025-йилнинг учинчи чорагида Ламода платформасида кийим-кечак савдоси сезиларли даражада ошиб, йил бошидан бошлаб кийим савдоси 23%, пойабзал эса 25% га кўтарилган.

Қуз келиши билан иссиқ кийимларга бўлган талаб ҳам кучайди — айниқса курткалар, трикотаж маҳсулотлари ва водолазкалар жуда машҳур бўлди. Этиклар савдоси эса йил бошига нисбатан уч баробар (200%) га ўсди.

Харидорлар орасида спорт услубидаги кийимларга ҳам қизиқиш ошмоқда. Шу билан бирга, ёзги кийимлар, жумладан чўмилш учун мўлжалланган кийимларга талаб сақланиб қолмоқда.

Атроф-муҳитга эътибор билан ёндашаётган харидорлар эса экологик маҳсулотларни танламоқда — «Помогаю планете» белгиси остидаги кийимлар савдоси ҳам 18% га кўтарилган.

Ламода'да энг оммабоп брендлар сифатида адидас Оригиналс, ПУМА ва Россиялик Лове Republic ажралиб турмоқда.

Батафсил ўқиш Масъулиятли пахта йиғими: Ўзбекистон мажбурий меҳнатга мутлақо йўл қўймайди