Латвия ва Литвада ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари шоу-румлари очилди

Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш йўлида янги имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, Андижон вилоятининг тўқимачилик корхоналари раҳбарларидан иборат делегациянинг ишчи ташрифи доирасида Латвиянинг Рига шаҳри ва Литванинг Вилнюс шаҳарларида ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари учун махсус шоу-румлар очилди.
Ташриф давомида бизнес-форум ва Б2Б учрашувлар ташкил этилиб, маҳсулотларни Европа бозорига етказиш ва савдо ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Натижада Рига шаҳрида 4 та, Вилнюсда 1 та шоу-рум очилиб, 10 миллион доллардан ортиқ экспорт шартномалари имзоланди.
Бу ташриф ва очилган шоу-румлар ўзбек тўқимачилик саноатининг Европа бозоридаги нуфузини мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
