Дунёда

Луминоус Блуэ — барқарорлик, умид ва уйғунлик рамзи

Luminous Blue — барқарорлик, умид ва уйғунлик рамзи

Луминоус Блуэ (ёрқин кўк) 2027-йилнинг асосий ранги сифатида WGSN трендлар прогнози хизмати ва унинг ҳамкори Coloro томонидан танланди.

Бу ранг бежиз танланмаган — у глобал муаммолар фонида, жумладан урушлар, иқлим ўзгариши, эпидемиялар ва энергия инқирози каби ҳолатлар, яъни мутахассислар “поликризис” деб атайдиган ҳолатни инобатга олган ҳолда белгиланган.

Бундан ташқари, 2027-йил баҳор-ёз мавсуми учун яна тўртта асосий ранг тақдим этилди:

Энергй Оранге – ёрқин тўқ сариқ ранг, хавфсизлик ва энергияни ифода этади,

Поп Пинк – қувончли пушти ранг, маданий ифода ва ижодкорликни акс эттиради,

Meadowland Греен – сокин яшил ранг, табиат ва жамият билан боғлиқлик рамзи,

Clay – пастел-лой ранг, барқарорлик ва табиийлик ҳиссини беради.

Ушбу ранглар 18 нафар халқаро мутахассисдан иборат жамоа томонидан танланган бўлиб, улар анъаналар, маданият ва инсоний доноликка илҳомланган. Айниқса, Луминоус Блуэ алоҳида эътиборга сазовор — у классик жиҳатлар, инновацион технологиялар ва сунъий интеллектни уйғунлаштиргани учун 2027-йилда тижорат нуқтаи назаридан ҳам долзарб ва жозибадор бўлади.

Батафсил ўқиш АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Ўзбекистон пахта ишлаб чиқаришда пасайиш билан юзма-юз келди