Дунёда

ЛВМҲ талаб пасайиши сабабли айрим брендларидан воз кечмоқда

LVMH талаб пасайиши сабабли айрим брендларидан воз кечмоқда

Дунёнинг энг йирик ҳамшаматли товарлар гуруҳи ЛВМҲ люкс сегментига бўлган талаб сусаяётгани ва 2025 йил бошидан бери акциялари қийматининг 19 фоизга тушиши сабабли портфелини қайта кўриб чиқмоқда. Компания самарасиз ёки стратегик жиҳатдан мос келмайдиган брендлардан воз кечишга қарор қилди.

Ҳозирда ЛВМҲ 1997 йилдан бери эгалик қилиб келаётган машҳур мода бренди Marc Jacobsни сотиш бўйича музокара олиб бормоқда. Потенциал харидорлар орасида Реебок эгаси Authentic Брандс Гроуп компанияси ҳам бор.

Ҳали музокаралар расман тасдиқланмаган, томонлар изоҳ бермаган.

ЛВМҲ молиявий директори Сесил Кабаниснинг айтишича, компания портфелга мос келмайдиган брендларни сақламайди ва сотишга тайёр.

Бу қарор аввалги йиллардаги Офф-White ва Стелла McCartney брендларини сотишга мос келади.

Marc Jacobs — 1984 йилда америкалик дизайнер Марк Джейкобс томонидан асос солинган, люкс кийим-кечак ва аксессуарлари билан танилган бренд. Джейкобс 1997–2014 йилларда ЛВМҲнинг креатив директори бўлган.

ЛВМҲнинг энг йирик битимларидан бири — 2021 йили Тиффанй & Co. брендини 16,2 миллиард долларга сотиб олиши бўлган.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Покистон енгил саноатда ҳамкорлигини кенгайтирмоқда