Матодаги нуқсонларни аниқловчи автоматик технология яратилди

Эндиликда мато сифатини автоматик тарзда — тасвирларни таҳлил қилиш орқали текшириш мумкин бўлади. Бу эса қўл меҳнати билан амалга ошириладиган ажратиш жараёнини ўрнини босади.
Олимларнинг режасига кўра, эталон мато намуналарини яратиш кўзда тутилган. Ҳақиқий тасвирларни ана шу намуналар билан солиштириб, тизим нуқсонларни аниқлайди: рангдаги тафовутлар, ипларнинг шикастланиши ёки нақшдаги номувофиқликлар.
Мато икки ўлчамли даврий объект сифатида таҳлил қилинади. Аниқликни ошириш учун тасвирлар аввалдан қайта ишланади: ёруғлик даражаси созланади, шовқинлар бартараф этилади, текстура ўзгартирилади. Бу эса кўз илғамас майда нуқсонларни — масалан, иплар ўрама шаклининг деформациясини — аниқлаш имконини беради.
Келажакда эса ишлаб чиқариш босқичидаёқ нуқсонларни нафақат аниқлайдиган, балки прогнозлаштирадиган тизимларни яратиш режалаштирилган. Бу тўқимачилик фабрикаларининг самарадорлигини оширади ва чиқиндиларни камайтиради.
Ушбу технология Москва алоқа ва информатика техника университетига тегишлидир.
