Дунёда

Муҳим: Европа Иттифоқида электрон кириш-чиқиш тизими йўлга қўйилади

Муҳим: Европа Иттифоқида электрон кириш-чиқиш тизими йўлга қўйилади

Европа Иттифоқи расмий сайтидаги маълумотга кўра, 2025 йил октябрь ойидан бошлаб ЕИ давлатларига кириш/чиқишни электрон тарзда рўйхатга олиш тизими (Энтрй/Эхит Сйстем — ЭЕС) жорий этилади.

ЭЕС — автоматлаштирилган тизим бўлиб, ЕИ ва Шенгенга кирмайдиган мамлакатлар фуқароларининг ҳар бир кириш ва чиқиш ҳолатини қайд этади. Бу тизим ЕИга қисқа муддатли ташриф билан саёҳат қилувчи ҳар қандай мамлакат фуқароси учун саёҳатни соддароқ ва хавфсизроқ қилишни кўзлайди.

Чегарани биринчи марта кесиб ўтаётганда, саёҳатчилар биометрик маълумотларини — бармоқ излари ёки юз фотосуратларини тақдим этади. Бу маълумотлар рақамли файл сифатида сақланади. Ушбу жараённи тезлаштириш учун махсус ускуналар ("ўзига хизмат қилиш тизими") ёки мобил илова (агар келиш ёки кетиш мамлакатда мавжуд бўлса) ишлатилиши мумкин.

Батафсил маълумот билан расмий веб-сайтда танишиш мумкин.

Батафсил ўқиш Тему ва Шеин: АҚШга қарамлик ва Европа̀даги истиқболлар