Мустанг Текстил “Бее-Тогетҳер” кўргазмасида иштирок этмоқда

19–21-ноябр кунлари Москвада бўлиб ўтаётган 20-Халқаро “Бее-Тогетҳер” кўргазмасида Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида фаолият юритаётган Мустанг Текстил компанияси биринчи маротаба иштирок этмоқда.
Фабрика эркаклар ва аёллар учун классик костюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Кўргазманинг биринчи кунидаёқ бир нечта давлатлардан келган компаниялар маҳсулотлар дизайни ва сифати билан яқиндан танишиб, катта қизиқиш билдиришди.
Мустанг Текстил жамоаси келгусида янада кўпроқ халқаро ҳамкорликлар ўрнатиш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда глобал бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Команда барча меҳмонлар ва ҳамкорлар билан янги имкониятлар яратишга тайёр ва ўз маҳсулотларини дунё бозорига танитишга интилаётган.
