Ўзбекистон

Наманганда 200 миллион евролик замонавий тўқимачилик фабрикаси

Наманганда 200 миллион евролик замонавий тўқимачилик фабрикаси

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида саноатни диверсификация қилиш ҳамда янг иш ўринларини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу доирада Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ифтиҳор кийим саноат” МЧЖ йирик тўқимачилик лойиҳаси сифатида эътиборга молик. 17 гектар майдонни эгаллаган, қиймати 200 миллион еврога тенг ушбу корхонада ип каллава, тўқиш, бўяш, тиқув ҳамда деним ва нонденим маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Ҳозирги кунда корхонанинг биринчи босқичида 600 нафар ходим фаолият юритмоқда. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 3000 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамроҳлигида корхонага ташриф буюриб, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда бандликни таъминлаш борасидаги имкониятлар ва истиқболли режалар билан яқиндан танишди.

Мазкур корхона нафақат иқтисодий ривожланишга, балки ижтимоий барқарорликка ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнлари миллий маҳсулотларимиз жаҳон бозорида рақобатбардошлигини сезиларли даражада оширмоқда.

Батафсил ўқиш Заҳарли моддалардан ҳимоя қилувчи инновацион мато