Наманганда $5 миллионлик заргарлик заводи қурилади

Турк компанияси Lucca Голд Factory $5 миллион инвестиция билан Наманганда заргарлик заводи қуришни режалаштирмоқда. Компания Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни мақсад қилган.
3-март куни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззаков ва Lucca Голд Factory бош директори Ялчин Акин бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда қўшма ишлаб чиқаришни ташкил етиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Лойиҳага кўра, , Наманган Голд Factory корхонаси ташкил этилиб, компания $5 миллион инвестиция киритади. Томонлар Наманган вилоятининг заргарлик саноатидаги салоҳиятини ва Lucca Голд Factory нинг тажрибасини таъкидладилар.
Lucca Голд Factory компанияси, олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металлар билан ишланган тақинчоқлар, узуклар, сирғалар ва билагузуклар каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва нафақат Туркия, балки Европа, Америка ва Осиё бозорларига экспорт қилади. Янги заводнинг қурилиши компаниянинг глобал бозордаги ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ҳозирда завод қуриш учун энг мос жой аниқланмоқда. Ушбу лойиҳа Наманган вилоятининг заргарлик саноатига ўсиш ва янги бозорларни очишга ёрдам беради.
