Ўзбекистон

Наманганда 500 иш ўринли янги корхона ишга тушди

Наманганда 500 иш ўринли янги корхона ишга тушди

Конституция байрами муносабати билан Наманган вилоятининг Наманган туманида “ТОШБУЛОҚ ТЕКС” МЧЖ қошида барпо этилган “Матоларни бўяш” маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди.

Тадбирда вилоят ҳокими, туман раҳбарияти ва жамоат вакиллари иштирок этиб, лойиҳа жамоасини табриклашди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада мато тўқиш, бўяш, гул босиш ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳа доирасида 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган бўлиб, маҳаллий аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, лойиҳа маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди ва аҳолининг даромадини оширишга ҳамда барқарор ривожланишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Фешн-дўконларда ўз-ўзига хизмат кассалари кўпаймоқда