Нанотўқимачилик: “Ақлли” кийимлар бозори 5 йил ичида уч баробар ўсади

Нанотехнологиялар ёрдамида яратилган кийим-кечак бозори жадал суръатларда ўсиб, кийим қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурларимизни тубдан ўзгартирмоқда. Энди бу шунчаки мато эмас — бу мода, тиббиёт ва ИТ туташган нуқтадаги юқори технологияли маҳсулотдир.
ЭИН Presswire ахборот портали маълумотларига кўра, бозор кўламлари ва рақамлари жуда таъсирли. Жумладан, бозорнинг жорий ҳажми (2025 йил): 11,44 млрд АҚШ доллари бўлиб, йиллик ўсиш суръати (CAGR) 23,6% ни ташкил этади. 2029 йилга прогноз эса: 24,79 млрд АҚШ доллари, кутилган CAGR — 21,3%. Амалда бозор атиги беш йил ичида уч баробар ошади.
Ушбу ўсишнинг асосий драйверлари:
* Соғлиқни сақлашда: бактерия ва вирусларга қарши курашда нанотўқимачиликнинг антимикроб хусусиятлари.
* “Ақлли” технологиялар интеграцияси: соғлиқ ҳолатини кузатиш учун биометрик датчиклар билан жиҳозланган кийимлар.
* Экологик барқарорлик: биологик парчаланадиган ва узоқ хизмат қиладиган материалларни жорий этиш.
* Шахсийлаштириш: индивидуал эҳтиёжларга мослаштирилган кийимларга бўлган талабнинг ортиши.
Асосий технологик трендлар:
* Нанотола асосидаги тўқимачилик: ўта енгил ва жуда мустаҳкам тўқилмаган материаллар.
* Наноқопламали матолар: сув, кир ва оловга чидамлилик, шунингдек антимикроб ҳимоя.
* Энергия тўпловчи тўқимачилик: гаджетларни қувватлай оладиган кийимлар.
* Ҳидга қарши нано-зарачалар: спорт ва кундалик кийимлар учун ўз-ўзини тозаловчи матолар.
2024 йилда АҚШнинг Краиг Biocraft Лабораториес компанияси БАМ-1 ўргимчак ипак гибридларини йирик миқёсда ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу материал туғма антимикроб, гипоаллерген ва биологик парчаланадиган хусусиятларга эга бўлиб, хавфсиз тиббий кийимлар ҳамда экологик дизайн учун янги уфқларни очади.
Бозор етакчилари ва географияси:
* Етакчи компаниялар: БАСФ СЕ, Торай Индустриес, Патагониа, Ҳеллй Ҳансен ва бошқалар.
* Минтақа етакчиси: Ғарбий Европа — энг йирик бозор.
* Осиё–Тинч океани минтақаси энг тез ўсиб бораётган ҳудуд бўлиб, иккинчи ўринни эгаллайди.
Кийим-кечакнинг келажаги технологиялар конвергенциясига боғлиқ. Нанотўқимачилик “ақлли” тақиладиган электроника, шахсийлаштирилган тиббиёт ва чиндан ҳам барқарор мода учун асос бўлади. Бу энди тор доирадаги маҳсулот эмас, балки тўқимачилик саноатининг эртанги кунини белгилаб берувчи асосий йўналишдир.
Сизнингча, яқин йилларда нанотўқимачилик қайси соҳада энг катта фойда келтиради? Тиббиётда, профессионал спортда ёки кундалик ҳаётда?
Фикрларингизни изоҳларда улашинг!
