Навоийда "Навбаҳор Жиажиа Cluster" ўз фаолиятини бошлади

Мамлакатимизда саноатни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Навоий вилояти Навбаҳор туманида хитойлик инвесторлар иштирокида умумий қиймати 70 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи “Навбаҳор Жиажиа Cluster” пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида пахта етиштириш, уни қайта ишлаш ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, тайёр маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади.
Мазкур лойиҳа ҳудуд саноат салоҳиятини янада ошириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
