"Оқсарой кластер"нинг тўқимачилик фабрикаси бунёд этилмоқда

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида “Оқсарой кластер” томонидан замонавий тўқимачилик фабрикаси бунёд этилмоқда.
22 миллион АҚШ долларига баҳоланган лойиҳа бўйича 350 иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Фабрика ишга тушгач, иш жойлари сони 700 тага етади. Германия, Туркия ва Япониядан олиб келинган ускуналар орқали маҳсулот сифати юқори даражада таъминланади.
Фабрикада маҳаллий аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ишга жалб қилинади, шу муносабат билан 10 апрель куни бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади.
