Машҳур ФИЛА компанияси номини Мисто Ҳолдингсга ўзгартирмоқчи

Жанубий Кореянинг ФИЛА Ҳолдингс компанияси глобал брендлар портфелини ривожлантириш мақсадида номини Мисто Ҳолдингсга ўзгартирди.
ФИЛА бренди билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли, компания ўз портфелини кенгайтириш ва глобал брендларни бошқаришдаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида номини Мисто Ҳолдингсга ўзгартиришга қарор қилди. "Мисто" сўзи "гармония", "аралаш" ва "хилма-хиллик" деган маънони англатади ва бу компания брендларининг глобал портфели рамзи ҳисобланади.
Компания, шунингдек, янги ном остида синергия, имкониятларни кенгайтириш, барқарорлик ва масъулият каби қадриятларга асосланган ўсиш стратегиясини давом эттиришини таъкидлади. Мисто Ҳолдингс "Чегараларни қайта англаш" шиори билан янги корпоратив услубни тақдим этди ва янгиланган веб-сайтини ишга туширди.
