Дунёда

Кичик ва ўрта бизнесга 7 миллиард рублгача кредит ажратилади

Кичик ва ўрта бизнесга 7 миллиард рублгача кредит ажратилади

2025 йилда Россияда енгил саноатидаги кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига 7 миллиард рублгача кредитлар ажратилиши режалаштирилган. Хусусан, тўқимачилик ва кийим ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, дизайн соҳасидаги тадбиркорлар 10 йилгача бўлган муддатга 50 миллион рублгача кредит олиш имкониятига эга бўлади.

2025 йилда Россияда кичик ва ўрта бизнесга "Бир нечта шартномаларни қамраб олувчи умумий кафолат" лари орқали 7 миллиард рублгача кредитлар тақдим этилади. Ушбу механизм банкларга тадбиркорларга кредитлар беришга имкон яратади, бу эса захираларни камайтириш ва қўшимча кредитлаш учун ликвидликни оширади. Эътиборлиси, кафолат комиссияси банк томонидан тўланади.

Ҳозирда Россияда енгил саноатда 50 мингдан ортиқ Кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритмоқда, уларнинг сони доимий равишда ошиб бормоқда. 2024 йилда 8 мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилди.

Корпорация матбуот хизмати хабарига кўра, ҳамкор банклар аллақачон 3,7 миллиард рублга тенг кафолатлар лимитини олишган. 2025 йилнинг биринчи чорагида, "Бир нечта шартномаларни қамраб олувчи умумий кафолат" механизми орқали 30 миллиард рублгача кредит олиш имконияти бўлади.

"Бир нечта шартномаларни қамраб олувчи умумий кафолат" механизми 2021 йилда Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғига биноан ишга туширилган.

Батафсил ўқиш POSCO Интернатионал Ўзбекистондаги тўқимачилик фабрикаларини сотмоқда