Ўзбекистон

POSCO Интернатионал Ўзбекистондаги тўқимачилик фабрикаларини сотмоқда

POSCO International Ўзбекистондаги тўқимачилик фабрикаларини сотмоқда

Жанубий Корея компанияси POSCO Интернатионал  Ўзбекистондаги тўқимачилик бизнесини қисқартирмоқда ва эҳтимол бутунлай чиқиб кетмоқчи.

Daewoo номи билан танилган бу компания 1992-йилда Ўзбекистон автосаноатига сармоя киритишни бошлаган. 1996-йилда эса POSCO Интернатионал номи билан тўқимачилик соҳасига кириб, жами тўртта йирик фабрикага эга бўлиб, 3000 дан ортиқ ишчиларни иш билан таъминлаган.

Бироқ сўнгги йилларда бозорда юз берган глобал ўзгаришлар туфайли компания Ўзбекистонда жиддий зарар кўрмоқда. Сўнгги икки йил ичида компаниянинг йўқотишлари 20 миллион доллардан ошди, 2024-йилда эса даромад 30 фоизга камайди.

POSCO бизнесни қисқартиришга қарор қилди, лекин қанча фабрика сотилиши ҳали аниқ эмас. Янги эгасига эса бизнесни замонавий бозор шароитларига мослаштириш вазифаси тушади.

Батафсил ўқиш Ҳ&М 30 та моделларнинг рақамли кўчирмасини тақдим этди. Улар жисмонан иштирок этмасдан реклама кампанияларида иштирок эта олади