Ҳ&М 30 та моделларнинг рақамли кўчирмасини тақдим этди. Улар жисмонан иштирок этмасдан реклама кампанияларида иштирок эта олади

Ҳ&М дадил қадам ташламоқда, лекин бу икки томонлама вазият. Бир томондан, рақамли моделллар брендлар - бу иқтисодий тежамкорлик, жараёнларни тезлаштириш ва моделларга янги ўзини ифода этиш шаклидир. Агар улар ўзларининг рақамли образлари учун ҳуқуқларини сақлаб қолса, пассив даромад олишлари ва бир вақтнинг ўзида турли компаниялар билан ишлашлари мумкин.
Аммо бошқа томондан, бу бутун саноатга зарба бўлиши мумкин. Фотограф, стилист ва визажистларнинг ишсиз қолиш эҳтимоли мавжуд.
Бундан ташқари, брендлар "ҳаққонийлик" ва "инсонийлик" омиллари учун миллионларни сарфлайди. Сунъий моделллар – бу шахсиятсизликка томон ташланган қадам. Агар барчаси шундай қилишни бошласа, саноат ўзининг харидорлар билан ҳиссий алоқасини йўқотиш хавфига дуч келиши мумкин.
Ҳ&Мдан ташқари, виртуал моделлардан Балмаин, Прада, Лоуис Вуиттон ҳам фойдаланган. Зара ва Ҳ&М эса виртуал кийиниш ва 3Д-аватарларни синаб кўрмоқдалар.
