Озарбайжон ва Қирғизистон иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда: янги инвестиция лойиҳалари эълон қилинди

"Экономика Азербайджана" ахборот агентлигининг хабар беришича, Эльнур Алиев раислигида ўтган Озарбайжон-Қирғизистон ривожланиш фондининг ВИ йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, хусусан, енгил саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани тасдиқланди.
Фонднинг асосий натижаларидан бири Қирғизистоннинг тўқимачилик соҳасидаги икки муҳим лойиҳасини молиялаштириш бўлди:
-“КГ Тех” тикув фабрикаси — 300 янги иш ўрни яратади ва минтақадаги ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлайди.
-“Орион Гранд” гилам ишлаб чиқариш заводи — маҳсулотлари ички бозор ва экспортга йўналтирилади.
Умуман, инвестиция лойиҳалари учун жами 52,7 миллион доллар ажратилди.
Ҳамкорликни янада кенгайтириш режаси катта: 2024 йил апрель ойида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Озарбайжонга ташрифи чоғида Фонднинг устав капитали 100 миллион долларгача ошириш бўйича келишув имзоланган.
