Озарбайжон ва Тожикистон: Тўқимачилик саноатида янги ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Озарбайжон ва Тожикистон ўртасида тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш мақсадида янги ҳамкорлик ўрнатилди. Тожикистонда бўлиб ўтган И Халқаро тўқимачилик ва енгил саноат форумида Озарбайжон Тўқимачилик саноати ассосацияси ҳамда Тожикистон Пахта ва Тўқимачилик ассосацияси ўртасида ҳамкорлик меморандумига имзо чекилди.
Мазкур меморандум икки давлат ўртасида пахта ва ипак саноатини ривожлантириш, барқарор қишлоқ хўжалиги усулларини жорий этиш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш ва савдони ошириш йўналишида биргаликда фаолият юритишни кўзда тутади.
Ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилади:
-Тўқимачилик саноатини замонавий ускуналар ва технологиялар билан таъминлаш;
-Экологик жиҳатдан тоза қишлоқ хўжалиги амалиётларини тарғиб қилиш;
-Илмий-техник соҳада тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кучайтириш;
-Маҳсулотларнинг экспорт-импорт ҳажмини ошириш;
-Тадбиркорлик субъектлари ўртасида бевосита алоқаларни ривожлантириш.
Форум иштирокчилари саноатнинг долзарб муаммолари, соҳадаги замонавий тенденциялар, инновациялар ва малакали кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, икки мамлакат корхоналари ўртасида янги бизнес имкониятлари юзасидан музокаралар ҳам ўтказилди.
Ушбу ҳамкорлик икки мамлакат иқтисодиётларининг тўқимачилик соҳасидаги рақобатбардошлигини оширишга, янги иш ўринлари яратишга ҳамда савдо ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилади.
