Озарбайжонлик инвестор Қозоғистонда пахтани қайта ишловчи завод барпо этмоқда

Озарбайжонлик инвестор томонидан Қозоғистонда пахта саноатини ривожлантириш мақсадида янги завод қурилиши амалга оширилмоқда. ЛС нашри маълумотига кўра, ушбу лойиҳа Туркистон вилоятининг Саурон туманида жойлашган.
500 миллион тенге миқдоридаги сармоя билан барпо этилаётган корхонанинг қурилиш ишлари ҳозирда 95 % и якунланган. Ҳозирда ускуналарни ўрнатиш ҳамда электр тармоқларига улаш ишлари фаол давом этмоқда.
Йиллик қуввати 6 минг тоннагача бўлган ушбу завод пахта ва унинг толасини юқори сифатда қайта ишлаш имконини беради. Лойиҳа амалга оширилгач, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда, бу эса нафақат саноат соҳасини, балки минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
