Ўзбекипаксаноатда янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекипаксаноат уюшмасида кадрлар ўзгариши амалга оширилиб, янги раҳбарлар тайинланди. Янги тайинловлар асосида қуйидаги ўзгаришлар юз берди:
-Икром Сайфуллаев Уюшма Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
-Миряшин Сагатов саноатни ривожлантириш, инвестициялар ва инновациялар бўйича Раис ўринбосари сифатида янги вазифаларни бажаради.
-Рашид Абдуллаев ипак қурти коконлари ва ем базасини ривожлантиришга масъул Раис ўринбосари этиб тайинланди.
-Маҳсуджон Қосимов экспорт йўналишини ривожлантиришга масъул бўлиб, Ўзбекистоннинг ипак саноатини глобал бозорларда янада рақобатбардош қилишга ҳисса қўшади.
