Ўзбекистон

Ўзбекистон–Татаристон бизнес-форуми: тўқимачилик саноати учун янги имкониятлар

Ўзбекистон–Татаристон бизнес-форуми: тўқимачилик саноати учун янги имкониятлар

Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Татаристон бизнес-форумида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация таркибида 40 дан ортиқ тўқимачилик корхонаси фаол иштирок этди.

Форум доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва маҳаллий корхоналарни электрон тижорат платформаларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Эришилган келишувга кўра, жорий йилнинг октябрь ойида ОЗОН мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриб, тўқимачилик корхоналари учун маркетплейс орқали савдони йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича амалий тренинглар ўтказади.

Мазкур ҳамкорлик маҳаллий тўқимачилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш, халқаро электрон савдо платформаларидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Наманган–Ўш ҳамкорлиги: қўшма лойиҳалар сари муҳим қадам