Ўзбекистон

Ўзбекистон божхонаси — хорижда расмий вакиллар фаолияти бошланди

Ўзбекистон божхонаси — хорижда расмий вакиллар фаолияти бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ, ташқи савдони янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Божхона қўмитасининг илк расмий вакиллари Бельгия, Туркия, Хитой ва Қозоғистондаги элчихоналарда фаолият бошлади.

Янги вакиллар:

Атоев Лазизбек — Бельгия
Алижонова Камила — Туркия
Қодиров Комил — Хитой
Сабиров Санжарбек — Қозоғистон

Уларнинг асосий вазифалари:

- экспортёр ва импортёрларга амалий ёрдам кўрсатиш, логистика муаммоларини ҳал қилиш
- божхона назорати ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш
- халқаро музокараларда иштирок этиш ва ҳамкорликни ривожлантириш
- халқаро божхона ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш

Ушбу вакиллар ташқи савдо жараёнларини янада тез, осон ва самарали амалга оширишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш “Велтоних” тикувчилик корхонаси фаолиятини кенгайтириб, 100 та янги иш ўрни яратмоқда