Дунёда

Ўзбекистон “Интерткань Осень – 2025” халқаро кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон “Интерткань Осень – 2025” халқаро кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

25 та маҳаллий тўқимачилик корхонаси “Маде ин Узбекистан” бренди остида Москвадаги “Интерткань Осень – 2025” халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этмоқда.

2025 йил 26–28 август кунлари Москва шаҳрида ўтказилаётган “Интерткань Осень – 2025” халқаро тўқимачилик кўргазмаси Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Мазкур нуфузли тадбирда юртимиз миллий стенд билан фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ кўмагида 25 та маҳаллий тўқимачилик корхонаси “Маде ин Узбекистан” бренди остида ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этмоқда. Миллий стендлар кўргазманинг иккита марказий павильонида, жами 200 квадрат метр майдонда жойлаштирилган бўлиб, ташрифчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Такидлаш керакки, бу йилги кўргазмада 7 та давлатдан 800 дан зиёд компания қатнашмоқда. Тадбирга 40 мингдан ортиқ мутахассис ва соҳа вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Глобал Техтиле ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда: Фарғона кластерида тайёр тикиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бошланди