ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон маҳсулотлари Бағдод халқаро кўргазмасида юқори баҳоланди

Ўзбекистон маҳсулотлари Бағдод халқаро кўргазмасида юқори баҳоланди

Жорий йилнинг 1–7 февраль кунлари Ироқ пойтахти Бағдодда “Багҳдад Интернатионал Фаир” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда 60 дан ортиқ давлат ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Ўзбекистондан “Маде ин Узбекистан” бренди остида 200 нафарга яқин тадбиркор иштирок этиб, тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника ва бошқа экспортбоп маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Кўргазма давомида Ўзбекистон павильонига Ироқ савдо вазири, иштирокчи давлатлар элчилари ва тадбирнинг нуфузли меҳмонлари ташриф буюриб, миллий экспозициянинг барча бўлимларини яқиндан кўздан кечирдилар. Улар Ўзбекистон маҳсулотларининг сифатини ва экспорт салоҳиятини юқори баҳоладилар.

Шунингдек, Ироқ ҳукумати Ўзбекистон павильонини фахрий иштирокчи мақоми билан тақдирлади. Мазкур тадбир мамлакатимиз маҳсулотларини халқаро бозорларда танитиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш учун катта аҳамиятга эга бўлди.

Батафсил ўқиш Hermès Нормандияда янги устахона очмоқда