Ўзбекистон Насажи Техтиле Factoryдан пахта ҳамда калава ип импорт қилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Афғонистоннинг Насажи Техтиле Factory тўқимачилик фабрикасига ташриф буюрди.
Ташриф натижаларига кўра, томонлар Ўзбекистондан тайёр ва ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш, шунингдек, пахта толаси ва ип-калавани Ўзбекистонга импорт қилиш юзасидан келишувга эришди.
Насажи Техтиле Factory Афғонистондаги энг йирик ва қадимий тўқимачилик корхоналаридан бири бўлиб, пахтадан калава ип, газлама ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Ҳозирги кунда фабрикада 350 дан ортиқ ходим ишламоқда ва ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани маълум қилинди. Фабрика, маҳаллий бозор билан бирга, халқаро экспортга ҳам йўналтирилган.
