Ўзбекистон

Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистонда: $20 млнлик шартномалар имзоланди

Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистонда: $20 млнлик шартномалар имзоланди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 2–5 августь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги делегация Афғонистон Ислом Амирлигига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Қобул шаҳрида бизнес-форум ва Б2Б учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувда тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, мебель ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Форумда 70 дан ортиқ афғонистонлик ва 40 дан зиёд ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирок этди. Томонлар ўзаро манфаатли лойиҳалар юзасидан амалий келишувларга эришди.

Учрашувлар натижасида умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг шартномалар ва келишувлар имзоланди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон миллий маҳсулотлари АҚШнинг йирик онлайн бозорларига чиқмоқда