Ўзбекистон тўқимачилик саноати янги стандартларга тайёрми?

Тошкентда ўтказилган "Тўқимачилик саноатида халқаро барқарорлик стандартлари ва сертификатлаш" мавзусидаги тренингда “ит фит” компаниясининг экспертлари батафсил ва ўз иш тажрибаларига асосланган мисоллар билан экспорт учун асосий стандартларни (ГОТС, ОЭКО-ТЕХ, Техтиле Эхчанге, BSCI, Беттер Cotton) тақдим этди. Шунингдек, истеъмолчилар ва брендлар талабларига мос равишда ишлаб чиқилган бир нечта янги стандартлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
- Ижтимоий: BSCI (меҳнат шароитлари).
- Сифат ва хавфсизлик: ОЭКО-ТЕХ стандартлари гуруҳи, Organic 100 (органик маҳсулотлар).
- Хомашё ва қайта ишлаш: ГОТС (органик, тўлиқ цикл), Техтиле Эхчанге (ГРС/RCS – қайта ишланган хомашё), Беттер Cotton (барқарор пахта).
Экспертлар таъкидлаганидек, мазкур танилган талаблар билан бир қаторда, айниқса Европа Иттифоқи бозорида экологик қоидалар тезда кучаяпти. Энди қуйидаги жиҳатлар муҳим аҳамият касб этмоқда:
- Углерод изини (CO2) камайтириш: ишлаб чиқариш ва логистика барча босқичларида иссиқхона газлари чиқиндиларини назорат қилиш ва минималлаштириш мажбурий шартга айланмоқда.
- Материалларнинг комплекс барқарорлиги: маҳсулотнинг бутун умр давомида экологик масъулиятни исботлаш талаб қилинмоқда.
Шу контекстда Ўзбекистонда ҳали кенг тарқалмаган, лекин жаҳон миқёсида аҳамият касб этаётган янги стандартлар тақдим этилди:
Материал Маттер Стандард – барча турдаги тўқимачилик материаллари (хомашёдан тортиб утилзациягача) учун юқори экологик ва ижтимоий мезонларни белгилашга қаратилган. Унинг ўзига хослиги – углерод изи, сув ресурслари, тупроқ ва биологик хилма-хилликка таъсирни комплекс баҳолашда.
MyClimate – углерод изини бошқаришга ихтисослашган стандарт.
Экспорт билан шуғулланувчи компаниялар учун бу стандартлар жуда муҳим, чунки Европа Иттифоқида жорий этилаётган углерод солиғи (CBAM) импорт нархига тўғридан-тўғри таъсир қилади. CO2 чиқиндиларини камайтиришга оид маълумотлар ва чоралар бўлмаса, экспорт фойдали бўлмаслиги ёки имконсиз бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу стандартлар бўйича ишни бошлаган корхоналар ташқи бозорда устунликка эга бўлади.
Ижтимоий стандартлар ва сифат назоратини ўзлаштирган Ўзбекистон тўқимачилик саноати энди “яшил” йўналишни, хусусан, углерод изини камайтиришни жиддий қабул қилиши зарур. Материал Маттер ва MyClimate стандартлари эса бозорлар учун кейинги авлод талабларини белгилайди.
