Ўзбекистон

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида $300 млн қийматдаги ҳамкорлик

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида $300 млн қийматдаги ҳамкорлик

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи давомида АҚШ Савдо вазири Говард Латник билан учрашиб, $300 млн қийматдаги Жоҳн Деере қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Шартнома доирасида - $150 млн Жоҳн Дееренинг пахта териш машиналари харидига йўналтирилади. Бу машиналар АҚШнинг, Айова штатидаги заводида ишлаб чиқарилади.

Ушбу келишув Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва замонавий технологиялар билан таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, икки давлат иқтисодий алоқалари мустаҳкамланади ва деҳқонлар учун янги имкониятлар яратилади.

Батафсил ўқиш Хитой дўконларида кийимларни қайтармаслик бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?