ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон ва Эрон ипакчилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон ва Эрон ипакчилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Жорий йилнинг 14–18 сентябрь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегацияси Эрон Ислом Республикасига хизмат сафари уюштирди. Сафар доирасида ипакчилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Ташриф чоғида Эроннинг гилам ва ипакчилик саноати марказлари, ишлаб чиқариш кластерлари ҳамда замонавий технологиялар билан яқиндан танишилди. Шунингдек, Гилан вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, Б2Б ва Б2Г форматларида мулоқотлар амалга оширилди.

🔹 Сафар якунида Эрон Ипакчилик тадқиқотлар маркази билан ҳамкорлик тўғрисида расмий келишув имзоланди. Шу билан бирга, соҳадаги энг яхши амалиётларни Ўзбекистонга жорий этиш ва эронлик мутахассисларни жалб қилиш масалалари келишиб олинди.

Ушбу ташриф икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шу билан бирга, Ўзбекистонда рақобатбардош ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга замин яратади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистонлик дизайнерлар Италиядаги “Медитерранеан Фашион Week”да ўз коллекцияларини намойиш этди