Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой ипакчилик соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

Ўзбекистон ва Хитой ипакчилик соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

Дунё АА нинг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари амалий сафар билан Хитойнинг Гуансӣ-Чжуян автоном районида бўлиб, икки томонлама ипакчилик соҳасида янги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ипак қурти озуқа базасининг сифат ва ҳосилдорлигини ошириш, уруғчиликни ривожлантириш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича кенг қамровли дастурлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Шунингдек, “CAEXPO” кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари павильони ташкил этилиб, мамлакатимизнинг ҳунармандчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари катта қизиқиш билан намойиш этилди.

Батафсил ўқиш Ишлаб чиқаришга инвестициялар: Аёллар учун янги имкониятлар