Ўзбекистон ва Испания чарм саноатида ҳамкорликни мустаҳкамлашмоқда

«Дунё АА» агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Испания чарм саноати соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишмоқда. «Узчармсаноат» Ассоциацияси делегацияси Испаниянинг чарм ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ташкилотлари ва компаниялари билан самарали музокаралар ўтказди. Ушбу учрашувларда экологик барқарорлик, чиқиндиларни камайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар, семинарлар ва амалий машғулотларни ташкил этишни режалаштирмоқда. Музокаралар якунлари бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, «Узчармсаноат» делегацияси Леатҳер Cluster Barcelona – Игуалада Ҳуб кластерига тариф буюрди ва Ўзбекистонда ўхшаш моделни яратиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди. Бу ташаббус экспорт салоҳиятини оширишда ва компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.
Ўзбек компаниялари Барселонадаги кўргазмалар ва тренингларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Ўзбекистон томони Испания вакилларини мамлакат чарм саноатининг ҳолати билан танишишга ва 2025 йил октябр ойида бўлиб ўтадиган халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
