Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Испания тўқимачилик саноатида қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

Ўзбекистон ва Испания тўқимачилик саноатида қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

Ўзбекистон ва Испания ўртасида тўқимачилик саноати соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зоир  Мирзаевнинг Испанияга ташрифи доирасида соҳани янада кенгайтириш ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда испан промоутерлик ва консалтинг компанияси вакили Александро Пастрана билан Тошкент вилояти тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорларига кенгроқ чиқариш, инвесторлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар маҳсулот сифати ва замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Мазкур ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаб, тўқимачилик соҳасида янги имкониятлар эшигини очиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбек ёзига жуда мос: Оутласт технологияси энди пахта ва вискозада ҳам ишлайди