Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Корея тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

Ўзбекистон ва Корея тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

Ўзбекистон ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Пёнгтэк шахри хокими Жонг Жанг Сон бошчилигидаги кореялик делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тўқимачилик, яримўтказгичлар, ахборот технологиялари ва электротехника соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.

✍️ Учрашув якунида икки томон ҳамкорлик меморандуми имзолади, бу ҳужжат бизнес алоқаларини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Енгил саноатда янги солиқ имтиёзлари жорий этилди